Эрон Геометрия Олимпиадаси (ИГО) 2014 йилдан буён геометрия фанига қизиқувчи ўқувчилар ўртасида ўтказиб келинаётган нуфузли халқаро математика мусобақаси ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур олимпиадада дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларидан ёшлар иштирок этмоқда. Танлов геометрияга ихтисослашган бўлиб, иштирокчилардан чуқур мантиқий фикрлаш, аниқ ва мукаммал исбот келтириш, шунингдек, ностандарт масалаларга ижодий ёндашув талаб этилади.

2025-йил 12-октабр куни олимпиаданинг 1-босқичи “Иқтидорлар мактаби” ташкилоти томонидан республика бўйлаб барча ҳудудларда ташкил этилди. Унда ихтисослаштирилган мактаблар, Президент мактаблари (1–11-синфлар), шунингдек, касб-ҳунар мактаблари ва академик лисейларнинг 1–2-босқич ўқувчилари иштирок этдилар.

Мазкур мусобақада ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 6-синф ўқувчилари Беҳрузбек Мустафақулов 300 нафардан ортиқ иштирокчи орасидан максимал 40 баллдан 16 балл, Муҳаммаддиёр Усмонжонов эса 15 балл тўплаб финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Финал босқичида синфлар кесимида ғолиблар И, ИИ, ИИИ ўринлар, махсус дипломлар ҳамда олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирландилар.

Яқинда Эрон Геометрия Олимпиадаси ташкилий қўмитаси томонидан мамлакатлар кесимида алоҳида баҳолаш тартиби асосида якуний натижалар эълон қилинди. Унга кўра, олимпиаданинг 2-босқичида ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 6-синф ўқувчилари Беҳрузбек Мустафақулов ҳамда Муҳаммаддиёр Усмонжонов муваффақиятли иштирок этиб, бронза медали соҳиби бўлдилар.

Ушбу ютуқ ёш математикларимизнинг изланувчанлиги ва билимга чанқоқлигининг ёрқин намунасидир.