#Бир_чимдим_кулги


Ҳарбий хизматда командир оддий аскарга хоналарнинг деразаларини бўяб қўйишни буюрибди. Икки соатдан кейин аскар қайтиб келиб: «Ўртоқ командир, деразанинг ромларини ҳам бўяш керакми?» деб сўрабди.

😄😄😄

Бир киши парҳезшуноз-шифокорга мурожаат қилибди:

– Доктор, зудлик билан озмасам бўлмайди. Менга жудаям тез озиш усулларини тавсия эта оласизми?

– Нега унақа деяпсиз? – сўрабди шифокор.

– Бугун гапирадиган тарози сотиб олгандим. Уйга олиб келиб унга чиқсам, тарози менга «Шошилмай, битта-битта чиқинглар» деяпти.

😄😄😄

Бир киши дўконга кириб “Кока-кола” ичимлигини кўрсатиб: 

– Соса-сола қанча туради? – деб сўрабди. 

Сотувчи: 

– Бу соса-сола эмас. Инглиз тилида ёзилган, “Кока-кола” деб ўқилади, – дебди.

 Шунда харидор саватга териб қўйилган сомсага ишора қилиб: 

– Ҳа, майли, унда анави комка қанча туради, – дермиш.