Сирдарё вилоят ИИБ ҲПБ, Гулистон шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ ҲПБ ВЕМБ ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида тунги вақтларда вояга этмаганларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг назоратисиз кўнгилочар масканларда бўлишининг олдини олиш, уларнинг тунги вақтларда компютер шоҳобчаларида бемақсад ўтириши, кафе-бар, ресторанларда бўлишини олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилди. 

Тадбирлар давомида Гулистон шаҳаридаги 10 дан ортиқ компютер ўйинлари шоҳобчаси, кафе-бар, ресторанларнинг фаолияти рейд аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди. Рейд давомида тунги вақтда ота-она ёки бошқа қонуний вакилларининг назоратисиз ўтирган 8 нафар вояга этмаган ёшлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47/1-моддасида кўрсатилган жавобгарлик чоралари қўлланилди. 

Шу билан бирга юқоридаги каби ҳолатларнинг содир этилишига йўл қўйганлиги учун 7 та компютер ўйинлари шоҳобчаси раҳбарига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.