«Мурувват» интернат уйи Нурота туманидаги сўлим ва баҳаво гўшада жойлашган. Бугунги кунда ушбу масканда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 18 ёшдан ошган руҳиятида нуқсони бўлган
225 нафар И ва ИИ гуруҳ ногиронларига ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Интернат уйига вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг масъуллари ҳамроҳлигида бордик. Соҳа вакилларининг айтишича, ҳозирга қадар «Мурувват» уйида истиқомат қилаётган фуқароларнинг 211 нафарига ИД-карталар берилган. Шу куни қолган 14 нафарига ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжат топширилди.
ИД-карталар туманларда яшовчи имконияти чекланган фуқароларга ҳам уларнинг уйига бориб топшириляпти.
– Мазкур интернат
уйида истиқомат қилувчи Гурген Сафарян билан суҳбатлашганимизда, кўп йиллардан буён фуқаролиги йўқлигини айтиб қолди. Унга Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиниш шартлари ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини тушунтирдик. Гурген Сафаряннинг ҳужжатлари йиғма жилди ўрганиб чиқиш ва якуний хулоса бериш учун тегишли идорага юборилди, – дейди вилоят ИИБ М ва ФРБ муҳим топшириқлар бўйича инспектори, маёр Дилдора Тўраэва.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан хорижга чиқиш паспортини олишда ортиқча ҳужжатлар талаб қилинишига чек қўйилгани кўплаб юртдошларимизнинг оғирини енгил қилди.
– Йил бошидан буён Навоий вилояти бўйича жами 19181 та ИД-карта ҳамда 13929 та хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилди, – дейди ИИБ М ва ФРБ катта инспектори, лейтенант Умар Тўхтаэв.
Навоий вилояти ҳудудида 100 дан ортиқ меҳмонхоналар ҳамда меҳмон уйлари мавжуд. Соҳа ходимлари томонидан уларнинг фаолияти режа асосида текшириляпти. Бунда асосий эътибор меҳмонхоналарнинг лисензияси, сертификат муддатлари, «Э-меҳмон» дастурининг ишчи ҳолати, хорижий фуқароларнинг вақтинча қайддан ўтказилиши, чиқарилиши ҳамда виза муддатларига қаратилади. Шу куни ҳам шаҳар ҳудудида жойлашган бир нечта меҳмонхона текширилиб, ишчи-ходимлар билан суҳбат ўтказилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
«Постда» мухбири.
Навоий вилояти.
