Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг жонбозлиги, фидокорона хизматлари туфайли жорий йилнинг ўтган даврида воҳага келган сайёҳлар билан биронта кўнгилсиз ҳолатга йўл қўйилмади. Шу билан бирга, хорижий давлатлардан келган иккита делегасияни кутиб олиш, хавфсизлигини таъминлаш ва кузатиш ишлари намунали ташкил этилди.
Ходимларимиз айни пайтда туристларнинг беминнат кўмакдошларига айланган: улар мурожаат қилган сайёҳларга бажонидил ёрдам беришади. Қолаверса, бошқарма навбатчилик қисмига интеграллашган “Э-меҳмон” электрон дастуридан фойдаланган ҳолда, замонавий технологиялар ёрдамида хизмат кўрсатилишининг йўлга қўйилгани ҳам хизмат натижадорлигини таъминлашда қўл келмоқда.
Маъруф МАДИЕВ,
подполковник.
