Қиш фаслининг совуқ ва изғиринли кунларида Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳам аҳоли гавжум жойларда тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Унга кўра, йўлларда содир этилаётган кўнгилсизликларнинг асл моҳияти ҳаракат қатнашчиларига етказилиб, йўловчилар ўлимга сабаб бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари аҳоли иштирокида муҳокама қилинмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад ҳам профилактик суҳбатлар ташкил этиш орқали пиёда ва ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини янада кучайтиришдан иборатдир.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
