Денов тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи А.Хуррамов (исм-шарифи ўзгартирилди) ўзига тегишли «Редми 8» русумли телефон аппаратига фаоллаштирилган «телеграмм» ижтимоий тармоғидаги шахсий профили орқали аҳоли ўртасида ваҳима чиқаришга қаратилган турли диний материалларни тарқатишга уринади. Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видеоматериалларни виртуал дўстларига улашади. Бир эмас, бир нечта профил очиб, улар ёрдамида инстаграм саҳифаларида ҳам кенгроқ оммани жалб қилишга ҳаракат қилади. 

Унинг ғараз нияти вилоят ИИБ ТҚХ ТҚКБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фош бўлди. Яна А.Хуррамовнинг уяли телефони хотирасида диний мазмунга эга 51 та материал сақланиб келингани маълум бўлди. 

А.Хуррамовнинг бу ҳаракатлар қонунга хилоф бўлгани боис, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. 

Аваз РАҲИМОВ,

маёр.

Сурхондарё вилояти.