14-Январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди ходимлари ИИВ Сурхондарё академик лицейида тадбир ўтказди.

 Отряд ходимлари махсус қуролларнинг техник-тактик хусусиятлари, улардан фойдаланиш тартиблари ҳақида академик лицей ўқувчиларига тушунча берди. Отряднинг кўргазмали чиқишлари тадбирга шукуҳ берди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли жавобларни олишди.

 Ўз мухбиримиз,

 Сурхондарё вилояти.