Вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари учун кўргазмали тадбир ташкил этишди. Тадбирда малакали экспертлар ўқувчиларга соҳа фаолияти, криминалистик суд далилларини йиғиш, қайд қилиш, тадқиқ этиш, жиноятларни фош қилишда математик ва статистик методлардан, ҳисоблаш машиналари, газли хроматография, теле, радио, тасвир, ёзув, компютер воситаларидан кенг фойдаланиш ҳақида гапириб беришди. Шунингдек, ёзувни текшириш, гумон қилинувчининг юз қиёфасини гувоҳнинг сўзлари асосида чизиш, хилма-хил нусхаларни олиш, криминалистика техникаси, қидирув ва тергов фаолиятида техник воситаларлардан фойдаланиш бўйича тушунчалар беришди.

Ўқувчиларнинг мутахассисларга берган саволларидан шу соҳага қизиқиб қолгани яққол билиниб турарди. Бу каби тадбирлар ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.