2023-йил 18-май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Б. Мирзараҳимов ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7531-ҳарбий қисмда бўлди. У муддатли ҳарбий хизматчилар билан баталъон, гуруҳ командирлари томонидан махсус тактик тайёргарлик, тиббий тайёргарлик ҳамда ўқ отиш тайёргарлиги машғулотлари ўтказилишини кўздан кечирди. Шунингдек, ҳарбий қисмнинг махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводида шахсий таркиби билан ўтказилган амалий тайёргарлик машғулотларини ҳам кузатди.
Шундан сўнг машғулот раҳбарлари томонидан қўриқлаб бориш бўйича барча турдаги қоровуллик жанговар хизматига жалб этиладиган ҳарбий хизматчиларни жанговар хизматга танлаш, тайёрлаш, тайинлаш жараёнлари билан боғлиқ амалий машғулотлар савиясини ошириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди. Қўмондон ўринбосари ёш аскарларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида сержант ва офисерларнинг масъулиятини ошириш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Илҳом ЭГАМБЕРДИЕВ,
сержант.
