Жорий йилнинг 17-октабр куни Тўрақўрғон туманида яшовчи Қ.Қ. туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Унга кўра, шу йилнинг 16 октабр куни соат 19:40 ларда шу корхона ишчилари У.У. ва унинг куёви Д.Д. ўзаро тил бириктириб, корхонадан нархи 40000000 сўмлик 4000 дона тайёр трикотаж маҳсулотларини ўғирлаб олиб чиқиб кетаётган вақтда ушлаб олганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Феруза ОТАХОНОВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
