"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Лойиҳа доирасида Бошқарма раҳбари бошчилигида 15 турдаги жами 150 туп манзарали гул ва дарахт кўчатлари бино ҳовлисига ўтқазилди. Мавсум танламас гуллар баҳри-дилингизни очса, манзарали дарахт кўчатлари бошқарма ҳовлисига янада кўрк бағишлади.
Бу каби ишлар ҳудудлардаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим ва гуруҳлари томонидан ҳам давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
