Жорий йилнинг 15-ноябридан 15-декабрига қадар ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилиб келинаётган “Касбий тайёргарлик” ойлиги доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ томонидан ҳам бир қатор маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Жумладан, яқинда вазирлик ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда вазирлик соҳавий хизматлари, ўқув муассасалари, шаҳар ва туман Ииблардан ташкил топган 12 та жамоа иштирок этди.

Кескин ва мурсосасиз давом этган мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни Қораўзак тумани ИИБ, 2-ўринни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ Академик лисейи ҳамда 3-ўринни Нукус шаҳар ИИОФМБ ходимларидан ташкил топган жамоа эгаллади.

Мусобақа ғолибларини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник И.Ахмедов қутлаб, уларга диплом, медалъ ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.