ИИВ “Динамо” ЖЦЖ Қашқадарё вилояти Кенгашнинг тавқимий режасига асосан қўл жанги мусобақаси ташкил қилинди. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмлар жамоалари иштирок этган мусобақада ДХХ вилоят бошқармаси ходими, катта лейтенант Муроджон Туруғунов 62 кг, ДХХ вилоят бошқармаси ходими, кичик сержант Қурбонали Нормуродов 67 кг, вилоят ИИБ ходими, сержант Олимжон Нормуродов 73 кг, вилоят ИИБ ходими, кичик сержант Бехруз Усмонов 80 кг, вилоят ИИБ ходими, сержант Жахонгир Муйитов 88 кг, вилоят ИИБ ходими, сержант Ботир Холиёров 97 кг, ДХХ вилоят бошқармаси ходими, 3- даражали сержант Сардор Нажимов +97 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди. 

Умумжамоа ҳисобида эса 1-ўринни вилоят ИИБ жамоаси банд этди. Кейинги ўринларни ДХХ вилоят бошқармаси ва ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисм жамоаси эгаллади.

Расул Саидов,

подполковник.