ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Иккинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази тасарруфидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спорт тадбирларини ташкил этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

 Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Атлетик” спорт мажмуасида мини футбол бўйича мусобақа ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди. Унда 6-сон жазони ижро этиш колонияси, 3-, 6-, 10-сон тергов ҳибсхоналарида хизмат олиб бораётган ходимларидан иборат терма жамоалар иштирок этдилар. 

 Баҳсларни Фарғона вилояти футбол Ассосасиясининг малака ҳакамлари адолатли ва шаффоф тарзда бошқариб бордилар. 

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа якунида 10-сон тергов ҳибсхонаси ходимларидан иборат жамоа барча рақибларини мағлубиятга учратиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

2-ўрин 6-сон тергов ҳибсхонаси, 3-ўрин эса 3-сон тергов ҳибсхонаси жамоаларига насиб этди. Мусобақа ғолиблари минтақавий марказ бошлиғи томонида қимматбаҳо совғалар, медаллар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.  

Энди 10-сон тергов ҳибсхонаси жамоаси мазкур мусобақанинг республика босқичида иштирок этади.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.