Сержант Чориев Шаҳзод Бахтиёрович 1991 йилнинг 10 ноябрида Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида туғилган. 2010 йилда мазкур тумандаги Қовчин қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини, 2013 йилда эса, ИИВ Академиясининг Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курсларини муваффақиятли тамомлаган.
Илк хизмат фаолиятини 2013 йилнинг апрел ойида вилоят ИИБ ЙҲХБ 3-отрядида ЙПХ инспектори катта инспектори лавозимида бошлаган ёш ходим ўтган давр мобайнида соҳа сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ППХ баталони саф бўлинмалари ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди бўлинма командири лавозимда самарали хизмат қилиб келмоқда.
Шу билан бирга, тиниб-тинчимас бу йигит ўтган йилнинг бошидан бугунга қадар, 250 нафар фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳудудий таянч пунктларига ҳамда жамоат жойларида маст ҳолатда юрган 45 нафар шахсларни эса, вилоят Наркология диспансерига олиб борди.
Бундан ташқари, карантин қоидаларини бузган 120 нафарга яқин фуқарони аниқлаш билан бирга, 2 та жиноятни ҳам “иссиқ изида” фош этилишига эришди.
Шу туфайли, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган Сержант Шаҳзод Чориевнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантирилди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
