Она юртимиз осойишталиги йўлида туну кун тинимсиз хизмат қилиб келаётган ҳарбийларимиздан бири ИИИ даражали сержант Каликбаэв Бекзод Куттибековичдир. У 1986-йилнинг 2-сентабр куни Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. 2005-йилда Қибрай агротижорат коллежини, 2018 йилда эса, Урганч шаҳридаги Сержантлар тайёрлаш мактабини муваффақиятли тамомлайди. 

Илк хизмат фаолиятини 2010-йили пойтахтимизда жойлашган ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7534-ҳарбий қисм рухсатномалар бериш буюроси навбатчиси лавозимида бошлаган бу йигит ўтган давр мобайнида устозларининг ёрдами билан соҳа сир-асрорларини мукаммал ўрганиб, ҳозирда Андижон вилоятидаги 7553-ҳарбий қисм сексия командири лавозимда самарали фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, ўзининг уддабуронлиги ва ташаббускорлиги билан берилган топшириқларни ҳам ўз вақтида фидойилик билан бажариб, барчага намуна бўлиб келяпти. 

Шунингдек у ёш ҳарбий хизматчиларни она Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда ҳам ўзининг жонкуярлиги билан ҳарбий қисм раҳбариятига яқиндан ёрдам бериб келаётир.

Фаолияти давомида кўплаб маротаба эсдалик ва кўкрак нишонлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб келаётган ИИИ даражали сержант Каликбаэв Бекзод Куттибекович жорий йилнинг апрелъ ойида Қоровул қўшинлари ўртасида “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида ўтказилган “Намунали оила” кўрик танловининг финал босқичида иштирок этиб, фахрли 3-ўрин соҳибига айланди.  

Шу сабабли, унинг жонажон Ватанимиз тинчлиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбариятнинг ҳам эътиборидан муносиб жой олмоқда. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.