Юртимиз осойишталиги йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган подполковник Ҳамзаэв Ойбек Жўрабекович 1985-йилнинг 3-апрел куни пойтахтимизнинг Учтепа туманида туғилган. 2006-йилда ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини муваффақиятли тамомлаган.
Илк хизмат фаолиятини 2006-йили ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7534-ҳарбий қисм гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи устозлари ёрдамида касб сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда пойтахтимиздаги 7531-ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, ўзининг ҳаракатчанлиги, тиришқоқлиги ва уддабуронлиги билан барчага намуна бўлиб келаётган тиниб-тинчимас бу йигит, ўзига берилган топшириқларни ҳам жонкуярлик билан адо этиб, барчага намуна бўлиб келяпти.
Шунингдек, шахсий таркибнинг маънавий салоҳиятини оширишда, ёш ҳарбий хизматчиларни она Ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда ҳам ўзининг фидойилиги билан ҳарбий қисм қўмондонлигига яқиндан ёрдам бераётир.
Шу сабабли, фаолияти давомида ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган подполковник Ойбек Ҳамзаэвнинг она юртимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан инобатга олиниб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келинмоқда.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
