Капитан Жаҳонгир Ражабов 1994-йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. 2017-йилда Тошкент ҳарбий техника институтини муваффақиятли тамомлайди. 

Илк хизмат фаолиятини 2017-йили ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7531-ҳарбий қисм гуруҳ командири лавозимида бошлаган ёш ҳарбий хизматчи касб сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда мазкур ҳарбий қисм жанговар хизмат фаолияти бўлинмаси катта офицери лавозимида хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, ўзининг ҳаракатчанлиги ва тиришқоқлиги билан барчага намуна бўлиб келаётган тиниб-тинчимас бу йигит ўзига берилган топшириқларни ҳам жонкуярлик билан адо этмоқда. Шу билан бирга, шахсий таркибнинг жанговар хизмат фаолиятини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшяпти. 

Шунингдек, ёш ҳарбий хизматчиларни она Ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда ҳам ўзининг фидойилиги билан ҳарбий қисм қўмондонлигига яқиндан ёрдам бериб келаётир. 

Шу сабабли, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган капитан Ж. Ражабовнинг она Ватанимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келинмоқда. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.