Кичик сержант Ҳасанов Эркин Зиёдуллаевич ватанимиз осойишталиги йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган ҳарбийларимиздан биридир. У 1990-йилнинг 15-январ куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. 2009-йилда Қибрай тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг Ҳуқуқшунослик мутахассислигини аъло баҳоларга тамомлаган. 

Илк хизмат фаолиятини 2012-йилда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисм 1-баталён назорат ўтиш жойи навбатчиси лавозимида бошлаган лавҳамиз қаҳрамони устозлари ёрдамида касб сирларини пухта ўрганиб, ҳозирда ҳам мазкур ҳарбий қисм 3-баталён сексия командири лавозимида муваффақиятли хизмат қилаётир.

Ўзининг тиришқоқлиги, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги билан барчага намуна бўлаётган тиниб-тинчимас бу йигит зиммасига юклатилган вазифаларни ҳам ўз вақтида адо этиб, жамоанинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлмоқда.

Шунингдек, ўтказилаётган барча тадбир ва мусобақаларда ҳам фаол иштирок этаётган Э. Ҳасанов ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ҳамда шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини оширишда ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётир. 

Бундан ташқари, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган ёш ҳарбийнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантирилган. 

Шу боисдан, кичик сержант Эркин Ҳасановнинг юртимиз тинчлик-осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматига улкан муваффақиятлар тилаб, келгуси фаолиятида бундан-да, юқори марраларни забт этишининг тилакдошимиз! 

Абдуҳамид ОЛЛОЁРОВ,

кичик сержант.