Кичик сержант Ҳусанов Ўткир Назарович 1992 йилнинг 31 январида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган. 2010 йилда мазкур тумандаги Чоршанби қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини, 2020 йилда эса, ИИВ Академиясининг Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курсларини муваффақиятли тамомлаган. 

Илк хизмат фаолиятини 2020 йилнинг март ойида вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ ППХ баталони саф бўлинмалари ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда объэктларни ўраб олишни ташкиллаштириш бўлинмаси командири лавозимида бошлаган ёш ходим ўтган давр мобайнида соҳа сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозиргача мазкур лавозимда самарали хизмат қилиб келаётир.

Шунингдек, тиниб-тинчимас бу ходим ўтган йилнинг бошидан бугунга қадар, 245 нафар фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида ҳудудий таянч пунктларига ҳамда жамоат жойларида маст ҳолатда юрган 38 нафар шахсларни эса, вилоят Наркология диспансерига олиб борди. 

Бундан ташқари, карантин қоидаларини бузган 90 нафарга яқин фуқарони аниқлаш билан бирга, 2 та жиноятни ҳам “иссиқ изида” фош этилишига эришган. 

Шу сабабли, фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган кичик сержант Ўткир Ҳусановнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам ижобий баҳоланиб, бир неча маротаба рағбатлантирилди. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.