Сафдор Кенжаев Муҳаммаджон Маъруф ўғли Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ 1-баталони 4-сафарбарлик гуруҳида фаолият юритади. У 1995 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. 2017 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаб, “Ўзбеккимёмаш” заводи Ажга ишга киради. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2021 йил 9 июлдан бош бошқарма ЙҲХБ ЙПХ 1-баталони 4-сафарбарлик гуруҳида бошлайди.
Унга устоз қилиб бириктирилган 4-сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Шариф Нурбоев ҳамда бошқа ҳамкасбларидан касбга оид сир-асрорларни ўрганиб келмоқда. Соҳага бўлган меҳр, сидқидилдан ёндашиши уни интернет тармоқларида эътироф этилишига сабаб бўлди.
« Фаcебоок » ижтимоий тарқмоғидаги гуруҳлардан бирида ЙПХ ходимининг Миробод тумани Ойбек кўчасида хизмат олиб бориш давомида кекса аёлга ёрдам берганининг видеоси тарқалди.
Осойишталик посбони қарияга нафақат йўлдан ўтиб олишда ёрдам берди, балки уни уйигача бориши учун автомобилга ўтқазиб юборди. Ушбу пост остидаги шарҳларда ходимга кўплаб инсонлар аввало, Муҳаммаджоннинг ота-онасига ва соҳавий раҳбарларига миннатдорчилик билдиришди.
Дуо олган, элда азиз бўлади деганлари шу бўлса керак-да.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.
