У Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 6-сонли ИИБ хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика катта инспектори лавозимида хизмат қилади. У «Телов», «Шовғоз», «Тошариқ» ва «Санам» МФЙ ҳудудида ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этади, назорат қилади.
– Аниқ бир мақсадга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳамкасбларимиз – капитан Одил Абдуллаэв, лейтенант Аббос Холматов, катта сержант Лазизхон Носирхонов билан биргаликда амалга оширамиз, – дейди С. Ғуломов. – Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни юзага келтирган сабаб ва шароитларни аниқлаш, бартараф этишга алоҳида эътибор қаратамиз.
«Санам» МФЙ га қарашли Бекмуродовул, Овжазсой, Айритом қишлоқлари капитан С. Ғуломовнинг шахсий жавобгарлиги остидаги ҳудудлар ҳисобланади. Бу ерда 5400 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, бир қатор ижтимоий объэктлар, тўртта мактаб бор. Бундан ташқари, Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги пости, «Синегоръэ», «Арча», «Гарден Cамп» пансионатлари ҳам шу ерда жойлашган. Ҳуқуқ-тартибот ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича барча ишлар катта профилактика инспектори томонидан бошқа тармоқ хизматларидаги ҳамкасблар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Капитан С. Ғуломов фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари билан яқин алоқа ва ҳамкорлик ўрнатган. МФЙ раиси Абдумажид Жаниқулов ва маҳалла комиссия аъзолари унга ҳар доим катта ёрдам қилишади.
– Аҳоли ўртасида бирдамлик ўрнатиш, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик кўринишларига бефарқ муносабатда бўлмаслик муҳитини яратиш бош вазифамиздир, – давом этди суҳбатдошимиз. – Шундан келиб чиқиб, нотинч оилалар, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, пробасия гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар алоҳида назоратга олинди. Улар билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борамиз ва нотўғри қадам босишдан сақлашга ҳаракат қиламиз.
Катта профилактика инспекторининг мақсадли фаолияти бириктирилган ҳудудда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Унинг хизматлари раҳбарият томонида ижобий баҳоланмоқда. У вилоят миқёсидаги энг яхши профилактика инспекторлари сафидан жой олган.
Радик ТУМПАРОВ,
«На посту» мухбири.
Тошкент вилояти.
