Алимардон Қаҳҳоров 1986-йилда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида таваллуд топган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 2016-йилда бошлаган.
Айни пайтда Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Қорақушчи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ҳуқуқ-тартибот масканида профилактика инспектори лавозимида хизмат қилмоқда.
Катта лейтенант Алимардон Қаҳҳоров ўзига бириктирилган ҳудудда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу билан бирга, содир этилган жиноятларни “иссиқ изида” фош этишда ҳам фаоллик кўрсатяпти.
Яқинда маҳала фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро К.Алиэв туман Иибга мурожаат қилиб, ўзига тегишли нархи 1 миллион 600 минг сўмлик “Плайстатион” қурилмасини кимдир ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган ва ўғри топишда амалий ёрдам сўраган эди.
Ушбу жиноят катта лейтенант Алимардон Қаҳҳоров томонидан бир сутканинг ичида фош этилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
