1993-йилда Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. 2018-йили Наманган муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган. Бобуржон Раҳмонов ички ишлар соҳасида ишлашни ёшлигидан орзу қилган эди. Ҳозирда Чуст тумани Варзик қишлоғи “Майдон” МФЙ профилактика инспектори. Мазкур маҳаллада 3190 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қаҳрамонимиз маҳалла доимо тинч ва осуда бўлиши учун сира меҳнатдан қочмайди. Маҳалла раиси Мирзоҳид Калонов билан ҳамкорликда кўплаб ижобий ишларни бажариб келмоқда. Маҳаллада зўравонликка учраган 8 нафар аёлга “ҳимоя ордери” берилиши натижасида 5 та оила яраштирилди. 2 та оилаларнинг нотинчлигига барҳам берилди. 1 та оила ажралишининг олди олинди.
Фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган лейтенантга бириктирилган маҳаллада жорий йилдан ҳозирги кунга қадар бирорта ҳам жиноят содир этилмагани ва жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани учун Чуст туман хокими ва туман ИИБ раҳбари томонидан рағбатлантирилган.
Феруза ОТАХОНОВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
