1996 йил 21 март куни Касби туманида туғилган. 2019 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Ҳозирги кунда у Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси суриштирувчиси лавозимида хизмат қилмоқда. 

Лейтенант Наврўз Сулаймонов ўзининг ҳалол меҳнати, фидокорона хизмат фаолияти орқали аҳоли ишончига сазовор бўлмоқда, десак, муболаға бўлмайди. У хизмат фаолияти давомида ўзини ташаббускор ходим, масъулиятли терговчи сифатида намоён этиб келмоқда. Қаҳрамонимиз суриштирув олиб борган жиноят ишларининг деярли барчасида фуқаролар унинг хуш муомиласи ва тиришқоқлиги, фуқароларга етказилган зарарни қоплашидаги саъй-ҳаракатларидан миннатдорлик билдирган. 

2021 йилнинг дастлабки икки ойида мурожаатлар бўйича 23 марта бевосита мурожаат муаллифларининг яшаш жойларига борилиб, уларни жойида текшириш орқали ҳал қилган. Таҳлиллар асосида жиноятнинг келиб чиқиши сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида жами 11 маротаба тақдимнома киритган. Булардан ташқари, у қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тадбирларда мунтазам фаол иштирок этиб келади. 

– Лейтенант Наврўз Сулаймонов ўз устида мунтазам ишлайди, – дейди туман ИИБ бошлиғи, подполковник Х.Баҳриэв. – Ҳар бир мурожаат ортида инсоннинг орзу-истаги, тақдири ётишини чуқур англаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келмоқда 

Лейтенант Наврўз Сулаймонов юқорида кўрсатилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, ҳозирги кунда ўтказиладиган касбий, ҳуқуқий, ижтимоий ва спорт тадбирларида фаол қатнашиб, ички ишлар органи ходими деган юксак номга муносиб эканлигини ҳар томонлама исботлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Ўз танлаган касбини севади ва бундан фахрланади. 

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири. 

Қашқадарё вилояти.