1997-йил 14-июнда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. ИИВ Академияси тамомлаган. Тошкент шаҳар ИИББ Бектемир тумани ИИОФМБ 2-сонли ИИБ ХПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори вазифасида ишлаб келмоқда. У “Иқбол”, “Зилола”, “Чашма”, “Гулбоғ”, “Абай” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатади. Жорий йил бошидан буён бугунги кунга қадар тазйиқ ва зўравонликка учраган 25 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери расмийлаштирган.
Бундан ташқари, лейтенант С.Раҳмонованинг ўз хизмат вазифасига фидойилик билан ёндашуви сабабли жорий йилда 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага моддий ёрдам бериш, 6 нафарининг бандлигини таъминлаш, 7 нафар даволанишга муҳтож хотин-кизларни тиббиёт муассасаларига ётқизиш, 2 нафарининг тадбиркорлигини йўлга қўйиш чораларини кўрди.
Лейтенант Собира Раҳмонова ўзининг ҳаракатчанлиги ва тиришқоқлиги билан барчага намуна бўладиган ходимлардан. Зиммасидаги топшириқларни жонкуярлик билан адо этади. Ташкилий ишларда фаол иштирок этади. Яқинда “Йил аёли” миллий танловининг туманлараро босқичида қатнашиб, “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинасияси бўйича тақдирланди.
Фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган лейтенант Собира Раҳмонованинг она Ватанимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, бир неча бор рағбатлантирилган.
Адолат ФАЙЗИЭВА,
“Постда” мухбири.
