Маёр Дилшоджон Исмоилов ички ишлар органларидаги фаолиятини 2011 йилда бошлаган. Айни пайтда Фарғона шаҳар ИИОФМБ 4-сонли ИИБ профилактика катта инспектори вазифасида хизмат қилмоқда.

У тажрибали ходим сифатида ёшларга мураббийлик қилади, улардан ўз маслаҳатини аямайди. Намунали хизмати билан сафдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келмоқда. Қаҳрамонимиз жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилганларини иссиқ изида фош этишда ҳам фаоллик кўрсатяпти.

Яқинда Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий номидаги кўчада велесипед ўғрилиги содир бўлган эди. Маёр Дилшоджон Исмоилов ушбу жиноятчининг изидан тушиб, ҳамкасбларининг амалий кўмаги билан ўғрини топишга муваффақ бўлди. Ушбу жиноятни шу шаҳарлик С.А. исмли шахс содир этган экан. Кейинчалик дастлабки тергов жараёнида мазкур шахс шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам бир неча велосипедни ўғрилагани ойдинлашди.

Қаҳрамонимизнинг бу фидойилиги эътиборсиз қолмади. Раҳбарият томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.