Одилжон Деҳқонов 1986-йилда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 2008 йилда бошлаган.
Айни пайтда Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд 1-отряд 3-сафарбарлик гуруҳида ЙПХ инспектори вазифасида ишламоқда.
Сафдор Одилжон Деҳқонов 2022-йил 2-январ куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган эди. Ушбу жараёнда “Спарк” русумли автомобилъ қоидабузарлик содир этиб келаётганини кўрди ва уни тўхтатди. Ҳайдовчининг ҳужжатларини кўздан кечираётганида у ўзини шубҳали тута бошлади. Буни сезган инспектор ҳайдовчининг маълумотларини планшет ёрдамида махсус дастур орқали текшириб кўришга қарор қилди. Ҳайдовчи бекорга безовталанмаган экан. Ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувда эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.Х. туман Иибга топширилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
