Ички ишлар органларида 2011 йилдан буён хизмат қилади. Айни пайтда у Тошкент вилояти ИИББ ППХ ва ЖЦБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимида кичик инспектор-кинолог лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Қаҳрамонимиз ва унинг хизмат итлари доимий равишда ҳодиса жойларига чиқиб, жиноятлар “иссиқ изида” фош қилинишида муносиб иштирок этишмоқда. Стасионар постларда, шунингдек, патруллар таркибида хизмат олиб бориб, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Сафдор Р.Хантаэвга бириктирилган хизмат итлари – из қидиришга ўргатилган «Волъний» лақабли белъгия овчаркаси ва «Юнкар» номини олган немис овчаркаси бўлинмадаги энг кўп натижа берадиган жониворлардан саналади. «Ишдаги самарадорликка фақатгина доимий машғулотлар орқали эришиш мумкин», дейди у.
– Яқинда “Юнкар” бир фуқаронинг ҳовлисидан ўғирлаб кетилган иккита қорамолни топишда ёрдам берди, – дейди сафдор Р.Хантаэв. – У дарҳол из олиб, чорва молининг қаэрга ҳайдаб кетилганини топишга муваффақ бўлди. Ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди.
Р.Хантаэвга яна «Тома» лақабли ёш лабрадор ҳам бириктирилган бўлиб, у ҳозирча тайёргарликдан ўтмоқда. «Тома» асосан портловчи моддалар ва портлаш хавфи бўлган буюмларни топиш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлмоқда.
«Хизмат итлари билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга мутахассис, ишининг устаси, ёш ходимларни тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшаётган устоз» – ҳамкасблари Руслан Хантаэвга нисбатан худди шундай таърифларни келтиришади.
Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, сафдор Р.Хантаэв Тошкент вилоятининг энг яхши инспектор-кинологи деб тан олинди.
Радик ТУМПАРОВ,
«На посту» мухбири.
