1989-йил Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. 2011-йили ИИВ Академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсида ўқиган. Айни пайтда Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимида инструктор кинолог лавозимида хизмат қилиб келмоқда.
Сержант Тоҳиржон Турсунов вилоят миқёсида профилактик тадбирларда ўзининг содиқ кўмакчиси “Риф” лақабли хизмат ити билан бирга фаол иштирок этяпти. У жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни самарали ташкил этишга катта ҳисса қўшмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 20 дан ортиқ оммавий тадбирлар чоғида жамоат тартиби ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш борасида жонбозлик кўрсатди. Шунингдек, 3 та ўғирлик ҳамда 1 та гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятнинг “иссиқ изидан” очилишида кўмаклашди.
Ҳозирги кунда вилоят ИИБ ППХ ва ЖЦБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Хизмат итларини сақлаш питомнигида кичик инспектор-кинологларнинг билим савиясини ошириш, хизмат итларининг кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ўқув-амалий машғулотларда ўз билим ва тажрибаларини ёш ходимларга ўргатмоқда.
Сержант Тоҳиржон Турсунов хизматда юқори кўрсаткичларга эришганлиги сабабли раҳбарият томонидан бир неча маротаба рағбатлантирилган.
Адолат ФАЙЗИЭВА,
«Постда» мухбири.
