Жорий йилнинг 31-июл куни тахминан соат 18:00 лар эди. Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида “Спарк” русмули автолуов тўхтатилади. 1980-йилда таваллуд топган Яшнобод тумани “Табаррук” кўчаси яшовчи Р. Ю. бошқарувидаги транспорт воситаси шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида текширилганида салоннинг орқа чап йўловчи ўриндиғи устида гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланади.
Тошкент шаҳар ИИББ Экмнинг хулосасига кўра ушбу модда жами оғирлиги 1022,0 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлади. Ушбу жиноятни фош этишда кичик инспектор-кинолог, сафдор Элмурод Солиэв ўзининг “Нора” лақабли хизмат ити билан жонбозлик кўрсатди.
2021-йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида сафдор Элмурод Солиэв Ғанижонович ўзига бириктирилган гиёҳванд моддаларни қидириб топиш махсус йўналиши бўйича ўргатилган “Нора” лақабли хизмат ити иштирокида гиёҳвандлик билан боғлиқ 31 та жиноятлар хизмат ити иштирокида фош этган.
У 1985-йил 13-март куни Тошкент вилоятида туғилган. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолиятини 2010-йилнинг ноябръ ойидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ИИББ ЖЦБ бўлинмалари Кинология хизмати фаолиятини ташкил этиш бўлими кичик инспектор-кинолог лавозимида самарали хизмат қилиб келмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.