Халқимиз азалдан тинчлик ва осойишталикни она, Ватан, озодлик каби муқаддас тушунчалар қаторида улуғлаб, эъзозлаб келади. Ватан ҳимоячилари эса мудом ҳурмат-эътиборда. Улар ҳақда ҳар қанча ғурурланиб гапирсак арзийди. ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7536-ҳарбий қисмнинг 1-баталон 2-ўқчи гуруҳи сексия командири, ИИИ даражали сержант Умид Жалолов ана шуларидан бири.
Умид Жалолов тиришқоқлиги, топшириқларни бекаму кўст уддалаши каби хислатлари билан раҳбарият назарига тушган. Устозу раҳбарларнинг ишончини оқлаётгани, ўтказилаётган барча маданий ва спорт тадбирларида, ўқув машғулотларида фаол иштирок этиши билан ажралиб туради.
У шартнома асосидаги фаолиятини 2009-йили ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисмнинг 6-баталъон 2-ўқчи гуруҳида иккинчи сексия командири лавозимида бошлади. Баталъон командирининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси, ИИИ даражали сержант Фахриддин Чориэвдан соҳанинг сир-асрорларини пухта ўрганди, тажриба ва билимга эга бўлди. Шунингдек, эгаллаган бой тажриба ва билимларини сафарбар этиб, ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшяпти.
Бундан ташқари, қоровул бошлиғининг биринчи ёрдамчиси лавозимида хизмат қилиб, жанговар хизмат вақтида бир неча маротаба маҳкумлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатиб қолди. Шу боис хизмат бўйича эришган ютуқлари ва бенуқсон хизматлари учун 33 маротаба ИИВ ҳамда қисм раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди. 2022-йил 14-январ Ватан ҳимоячилари куни арафасида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
ИИИ даражали сержант Умид Жалолов Когон тумани Иибда фаолият кўрсатаётган турмуш ўртоғи, катта лейтенант Меҳригул Жўраэва билан фарзандлари Муродбек ҳамда Мирфайзларни комил инсонлар қилиб вояга етказишмоқда.
Дарвоқе, лавҳамиз қаҳрамони 1987-йил 17-апрелда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида туғилган. Фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган таваллуд куни билан чин қалбдан табриклаймиз. Унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Келгусида фарзандлари ҳам бу аҳил оиланинг давомчилари бўлади, деган умиддамиз.
Мирзоқул АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
