Подполковник Гулнур Абилқасимова 1983 йилда Нукус шаҳрида туғилган. 2004 йили ИИВ Академиясини муваффақиятли тамомлаган.
Ички ишлар органларидаги илк хизмат фаолиятини 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида инспектор лавозимида бошлаган. Шундан сўнг мазкур бўлим катта инспектори ҳамда бўлинма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Айни пайтда эса, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи лавозимида хизмат олиб бормоқда.
У ўтган 16 йиллик фаолияти давомида фуқароларнинг ўз вақтида паспорт олиши ҳамда паспорт режимига амал қилиши юзасидан ўтказилаётган тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келаётир. Шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ва уларни имкон даражасида ижобий ҳал этилишида ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Унинг ана шундай хизматлари раҳбарият томонидан ҳам эътироф этилиб, кўплаб маротаба рағбатлантириб келиняпти. Хусусан, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Иивнинг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишонига сазовор бўлиши ҳам шулар жумласидандир.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«Постда» мухбири.
