Кун тарихи
1985 йил 11 сентябр санасида Тошкент-Жанубий темир йўл вокзали ишга тушган.
* Вокзал 2018 йилда қайта реконструкция қилиб, фойдаланишга топширилган.
* Унинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3 та перронга эга.
* Ҳудуддаги диаметри 14 метрлик иккита замонавий фаввора мавжуд.
* Вокзал биносида кутиш, ВИП заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, кўчма савдо нуқталари, газета ва журналлар, Wифи интернет хизмати, электрон кутубхона, планшет хизмати, ширинликлар ва миллий совғалар сотиш шохобчаси, мобил қурилмалар учун қувватлантириш манбаи, электрон маълумотлар маркази ва таблоси, сайёҳлар зали ҳамда замонавий лифт мавжуд.
* Кутиш зали кўргазма ва телевизион ахборот воситалари билан жиҳозланган.
* Ҳаво ҳарорати меъёрини таъминловчи совутгичларга эга. Вокзал ҳудудида 12 та чиптахона мавжуд.
* Вокзалда бир кеча-кундузда эса 17 та маҳаллий поезддан 11 минг нафарга яқин йўловчи кутиб олиниб, ўз манзилига жўнатилади.
Интернет маълумотлари асосида Г. БУВАМИРЗАЕВА тайёрлади.
