«Менга бўлаверади» деманг,
«Менга энг яхшиси керак» денг!
«Чарчадим» эмас,
«Дам олишим керак» денг.
«Айбдорман» эмас,
«Бу менга тажриба бўлди» денг.
«Вақтим йўқ» эмас,
«Кейинроқ бажараман» денг.
«Ҳаракат қиламан» эмас,
«Уддалай оламан» деб айтинг.
«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг,
«Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.
«Яхши, бир нави» дейиш ўрнига,
«Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.
