Амалиётда иштирок этаётган ҳар бир курсантга тажрибали ходимлар – мураббийларга бириктирилди. Шунингдек, уларга амалиёт даврида 

хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши юзасидан тушунти­ришлар берилди. Соҳавий хизматларга жалб қилинган курсантлар амалиёт жараёнида назарий билимларини амалда қўллаш билан бирга, жамоат хавфсизли­гини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишда ҳам фаол иштирок этишяпти. Курсантлар томонидан бажарилган амалиёт натижалари ҳар ўн кун якуни бўйича таҳлил қилиниб, амалий ёрдам, зарур кўрсатма ва маслаҳатлар бериб борилмоқда. 

– Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматида амалиёт ўтаяпман, – дейди курсант Асадбек Ибрагимов. – Бу ерда ходимларнинг хизмат фаолиятини, тарбиявий-психо­логик таъминлаш йўна­лишини синчковлик билан ўрга­ниб, билим ва малакамни 

оширишга ҳаракат қиляпман. Қолаверса, курсантлар билан ички ишлар органларида ўтказилаётган маънавий-маърифий, профилактик-тарғибот тадбирларида ҳам қатнаш­япмиз. Амалиёт даврида олган билим ва кўникмамиз келгусидаги хизмат фаолия­тимизда муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда ИИВ Академиясининг таж­рибали педагоглари томонидан кузатиб борилмоқда. Ўқув машғулотлари якунлангач, курсантлардан амалиёт жараёни бўйича синовлар қабул қилиниши режалаштирилган. 

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.

Суратда: вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ катта психолог-полиграфологи, катта лейтенант Ойбек Отаниёзов курсант Асадбек Ибрагимов билан амалиёт жараёнида.