Шу кунларда ИИВ Академиясининг 38 нафар 3-босқич курсанти Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида амалиётга киришдилар.
Куни кеча вилоят Иибда Академия ўқитувчилари, курсантлар, уларнинг ота-оналари ҳамда фахрийлар иштирокида учрашув ўтказилди. Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизмати томонидан ташкил этилган тадбирда устозлар, тегишли мутахассислар сўзга чиқиб, амалиёт билан боғлиқ жараён ҳақида тушунчалар беришди.
Уч авлод учрашуви тарзида ўтказилган тадбирда фахрийлар ҳам сўзга чиқиб, бўлажак осойишталик посбонларига ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.
– Сизлар танлаган касб жуда масъулиятли ва шарафлидир, – деди истеъфодаги маёр Дилоромхон Назирова. – Бу соҳада ҳалол ва фидойилик билан хизмат қилсангиз, эл-юрт ҳурматига сазовор бўласиз. Сизлар ҳозирданоқ мураббийларнинг этагини маҳкам тутиб, назарий билимингизни амалиётда синаб қўринг, янада мустаҳкамланг. Билмаганингизни уялмай сўранг, тажриба орттиринг. Шунда мустақил иш бошлаганингизда асло қийналмайсиз.
Тадбирда давомида иқтидорли курсант Иброҳимжон Собировнинг ота- онасига ИИВ Академияси раҳбарининг миннатдорлик хати ҳам тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан тегишли жавоб олишди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
