Қарши шаҳар Ииофмбда ИИВ Академиясининг 3-босқич курсантларининг амалиётга киришиши муносабати билан мураббийлар бириктириш ва амалиётни ўташ жараёнлари йўриқномасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда амалиётдан кўзланган асосий мақсад бўлажак зобитларнинг касбий маҳорати, жисмоний ва жанговар шайлиги ҳамда хизматга тайёргарлигини оширишдан иборат экани таъкидланди. Қолаверса, улар фавқулодда ва қалтис ҳолатлар юзага келганда ҳаракат қилиш кўникмасини ҳосил қилиши жуда муҳим.
Қарши шаҳар Ииофмбда узоқ йиллардан буён хизмат қилаётган тажрибали ходимлар тингловчиларга тизим соҳаларининг сир-асрорларини ўргатиш учун мураббий этиб бириктирилди.
Йиғилишда Президентимизнинг 2023 йил январдаги ПҚ-10-сонли қарори моҳияти ҳам иштирокчиларга тушунтирилиб, ўқиш ва амалиёт ўташ жараёнида бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ курсантларнинг ота-оналарига ИИВ Академияси раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.
Фарид ОЛИМОВ,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
