Президентимиз топшириқларига асосан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳолига яқиндан кўмакчи бўлиш мақсадида Андижонда куз-қиш штаби фаолияти жадаллаштирилди.

Ушбу штаб электр, табиий газ, суюлтирилган газ, нефт ва кўмир ёқилғиси таъминотлари, йўл масаласи ҳамда шулар каби қиш мавсумидаги масалалар бўйича фаолият юритади.

Штаб Андижон вилояти ИИБ биносида ташкил этилган бўлиб, фаолият вилоят ҳокими томонидан узлуксиз назорат қилинмоқда.

Борис Клейман,

Андижон вилояти