Республика бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Фарғона вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда. Шу кунларда вилоятда ушбу лойиҳа доирасида “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган бўлиб, маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари ҳудудига дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Биз ҳам академик лисей жамоаси ва ўқувчи-ёшлар дарсдан бўш вақтимизда ихтиёрий равишда ушбу лойиҳага муносиб ҳисса қўшмоқдамиз. Лисей ҳовлиси ва атрофини яшил маконга айлантириш мақсадида ўтган ҳафтада 100 тадан зиёд манзарали кўчат ўтқаздик. Дарахтга шакл бериб, атрофини ободонлаштирдик.

Бундай хайрли ишларни давом эттириб, ҳудудимизни чинакам яшил маконга айлантирамиз.

Суҳробжон МИРЗАЕВ,

ИИВ Фарғона академик лисейи директорининг ўринбосари, маёр.