ИИВ Академияси магистратураси иккинчи даражали ташкилий-тактик бошқарув мутахассислиги тингловчилари айни кунларда Фарғона вилояти Иибда амалиёт ўташмоқда.
Тингловчилар амалиёт даврида ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда 3-секторлар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларда бевосита фаолият олиб боришмоқда.
Бу эса уларга Академияда олган назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш ва тажриба орттириш имконини беряпти.
Абдувосит СИДИҚОВ.
Фарғона вилояти.
