Хизматни энди бошлаган чоғ­лари устози, ҳозирда подполковник Бекзод Абдураҳмоновнинг кўмаги унга жуда асқатди. 

Бугунги кунда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги «Иттифоқ» маҳалласида хизмат олиб бораётган капитан Абдурауфхўжа Абдусамадов ҳудуддаги 2500 нафардан ортиқ аҳолининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, ишончини қозонди. Тумандаги энг гавжум бўлган мазкур ҳудудда деҳқон бозори, истироҳат боғи, поликлиника, мактаб, боғча ва бошқа кўплаб маиший хизмат кўрсатиш обектлари жойлашган. 

– Биз Абдурауфхўжа Абдусамадовдан жуда мамнунмиз, – дейди 65 ёшли фуқаро Баҳодир Ашуров. – У худди ўз оила аъзомиздек бўлиб қолган. Жуда самимий, хушмуо­мала. Маҳалла аҳли тинч-тотув яшаши учун астойдил ҳаракат қилади. 

Тумандаги криминоген вазият оғир ҳудудлардан бири саналган «Иттифоқ» маҳалласи ўғрилик, фирибгарлик, майда безорилик каби жиноятларнинг кўплиги жиҳатидан «қизил» тоифага кири­тилган эди. Абдурауфхўжа Абдусамадов ҳудудидаги ичкиликбозликка ружу қўйган шахслар билан профилактик ишлар олиб бориши натижасида улар соғлом ҳаётга қайтарилди. Муқаддам судланган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. Натижада қисқа вақт ичида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сони кескин камайиб, маҳалла «яшил» ҳудудга айланди. 

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.