Ички ишлар вазири кубоги учун волейбол мусобақасининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди. 16-21 ёшдаги қизлар ўртасида кечган баҳсларда Шароф Рашидов туманининг “Файзобод”, ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда эса Зарбдор туманининг Алишер Навоий маҳалласи ёшлари ғолиб бўлди.
22-30 ёшлилар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Арнасой туманининг Мирзо Бобур маҳалласи хотин-қизлари ҳамда Зомин туманининг “Қўштол” маҳалласи йигитлари шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди. Кучли учликдан жой олган жамоалар вилоят ИИБ томонидан муносиб тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
