Жазо муқаррарлигини таъминлаш, маҳкумлар онгида қонунга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида пробасия гуруҳи ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман судлари ўзаро ҳамкорликда сайёр суд йиғилишлари ўтказишмоқда.
Ушбу суд жараёнларида жазони ўташ даврида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган, ишга виждонан ёндошган, тузалиш йўлига ўтган шахсларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, суд томонидан ўрнатилган таъқиқ ва чекловларга риоя этмаган айрим маҳкумларнинг жазо турларини оғирроғига алмаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича Шовот тумани судида ҳам мазкур йўналишда суд йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ Пробасия гуруҳининг назорат остида турган 10 нафар шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш тўғрисидаги тақдимномалари кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Шунингдек, бир нафар шахс суд томонидан ўрнатилган таъқиқ ва чекловларга риоя этмаганлиги учун унга нисбатан тайинланган жазо тури оғирроқ жазога алмаштирилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
