ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд масъуллари Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги 30-сонли манзил колониясида сайёр қабул ўтказдилар. Бу жараёнда маҳкумларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Шу куни Жиззах вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу колониянинг 18 нафар маҳкумига шахсни тасдиқловчи ИД карталар расмийлаштирилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссиясининг “Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
