Касбий тайёргарлик ойлиги доирасида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисмда (Навоий) Жанговар хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси томонидан “Қўриқлаб бориш қоровулининг жанговар хизмати” мавзусида машғулот ташкиллаштирилди. Машғулот давомида ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратлари яна бир бор синовдан ўтказилди. Ахборот коммуникация тармоқларини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи маёр Ғ. Кубаев ахборот коммуникация тизимидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш борасида масъул ходимлар билан маҳорат дарси ўтказди.     

Ҳар ҳафтада лейтенант М. Шерматов томонидан ўқотар қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, нишонга аниқ олиш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилиб келинмоқда. Бу эса ҳарбий хизматчиларнинг касбий тайёргарлигини ошириш учун замин бўлмоқда. Ҳарбий қисмда ўтказилаётган “Оммавий спорт ишлари” кўрик-танлови ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш билан бир қаторда уларни соғломлаштириш ва чиниқтириш учун хизмат қилмоқда. “Энг намунали устоз ва шогирд” кўрик-танлови эса ёш ҳарбий хизматчилар зиммасига ўз касбининг устаси даражасига етишиш масъулиятини юклайди. 

Хуллас, ҳарбий хизматчиларнинг ўз устида ишлаши ва касбий маҳоратини оширишида мазкур ойликнинг ўрни ва аҳамияти катта бўлмоқда.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда”мухбири.

Навоий вилояти.