Яқинда Навоий вилоят прокуратураси ўқув полигонида соҳага эндигина кириб келган ёш ходимлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг малакали экспертлари ҳам фаол иштирок этиб, тергов жараёнида муҳим аҳамият касб этувчи ашёвий далилларни топиш, хацҳунослик, балистик экспертизаларни ўтказиш ҳамда гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш бўйича муҳим маълумотларни етказдилар. Шунингдек, прокуратура вакиллари ёш ходимларнинг амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан саволларига жавоб беришди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.