Айни кунларда Жиззах вилоятида ички ишлар органлари масъуллари ҳудудлардаги таълим муассасаларининг иситилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқдалар. Чунончи, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Раҳматулла Бўриев бошчилигидаги 3-сектор вакиллари Арнасой туманидаги 1-сонли ўрта умумтаълим мактаби ҳамда 5-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, “Олтин водий” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшовчилар билан мулоқот ўтказилиб, турар жойларнинг иситилишига оид вазият ўрганилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди. Мазкур жараёнда табиий газ ва электр қувватидан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.