Жиззах вилояти Пахтакор тумани ИИБ ходимлари томонидан 2-сонли ўрта умумтаълим мактабида ўтказилган профилактик тадбир давомида 3 нафар юқори синф ўқувчиси кастет олиб юрганлиги аниқланди. Шунингдек, 1 нафар ўқувчи дарсга мунтазам равишда қатнашмаётгани маълум бўлди. Ҳолатлар юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилди.

Алижон Абдусатторов,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.